Ҳиндистонда концерт пайтидаги тиқилинчда тўрт талаба ҳалок бўлди
25 ноябр, шанба куни Ҳиндистоннинг Керала штати Кочин шаҳридаги университетда бўлиб ўтган мусиқа фестивали чоғида катта тиқилинч юзага келди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Press Trust of India полиция ва маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар бермоқда.
Агентликнинг қайд этишича, тиқилинч 2 минг кишилик оломоннинг тўсатдан бошланган ёмғирдан қочиб, зинапоя орқали университет залларидан бирига кўтарилиш пайтида содир бўлган.
«Тўрт нафар талаба, жумладан, икки ўғил ва икки қиз ҳалок бўлди», – дея хабар беради агентлик давлат соғлиқни сақлаш вазири Вини Жоржнинг сўзларига таяниб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter