Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда фожиа: қарийб 30 киши ҳалок бўлди (фото+видео)

Ҳиндистонда фожиа: қарийб 30 киши ҳалок бўлди (фото+видео)

Фото: «Yandex»

Ҳиндистон жануби-ғарбидаги Aндхра-Прадеш штатидаги сув тошқинлари оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, дея хабар беради штат расмийлари.

«Ҳалок бўлганлар сони 29 нафарга етди, 1316 та қишлоқ сув остида қолди. Ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлгани учун штат ҳукумати кутиш режимига ўтди», — деди ҳукумат вакили India TV телеканалига берган интервьюсида.

Штат бош вазири Й.С. Жаган Мохан Редди зарарни баҳолаш учун жабрланган ҳудудларни ҳаводан суратга олди. У маҳаллий мутасаддилар билан вазиятни муҳокама қилди, вайронагарчиликлар ҳақида батафсил маълумот олди ва сув тошқини камайиши биланоқ йўқолган ҳосилни ҳисоблаб чиқишни сўради. Штат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг яқинларига 500 минг рупий (6,7 минг доллар) тўланишини эълон қилди.

Шунингдек, чорва молларига жиддий зарар етганлиги қайд этилган: 612 бош қорамол, 1,7 мингдан ортиқ қўй ва эчки нобуд бўлган, умумий йўқотиш тахминан 23,1 миллион рупийни (310 минг доллар) ташкил этмоқда.

Aндхра-Прадеш даромад ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазири Саттур Рамачандран штатда 1 октябрдан ҳозирги кунгача 518,99 мм ёғингарчилик тушганини, бу мазкур даврдаги ўртача кўрсаткичдан 68 фоизга кўп эканлигини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг