Ҳиндистонда дафн маросими пайтида 22 киши вафот этди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Мураднагар шаҳрида дафн маросимида иштирок этган 22 киши крематория томи қулаши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар берди NDTV.
Ўнлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетганлиги аниқланди. Қутқарув операцияси давомида 38 киши олиб чиқилди. Табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари ходимлари, маҳаллий полициячилар ва ўт ўчирувчилар вайроналарни тозалашда давом этмоқдалар. Чунки уларнинг остида одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
Жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган ва тегишли ёрдам кўрсатилган.
Ҳиндистон Президенти ва Бош вазири «Twitter»да ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Уттар-Прадеш штати бош вазири Йоги Адитьянатх ҳам таъзия изҳор этди ва ҳар бир қурбоннинг оилаларига 200 минг рупий (2,7 минг доллар) миқдорида моддий ёрдам кўрсатишни буюрди.
Шунингдек, Адитьянатх маҳаллий ҳокимият идораларига ҳодиса сабабларини текширишга ва ҳисобот топширишга кўрсатма берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter