Ҳиндистон пойтахтида жуда кучли жазирама кузатилмоқда
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида 52,3 °C га етган рекорд даражадаги ҳарорат туфайли фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинди.
Бу ҳақда маҳаллий Amal Ujara газетаси метеорология департаментига таяниб хабар берди.
«Янги Деҳлидаги иссиқлик ҳар куни янги рекордларни ўрнатмоқда», дейилади материалда.
Нашрнинг ёзишича, қизил даражадаги огоҳлантириш вақтида фуқароларга зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик тавсия этилади. Пойтахтнинг Мунгешпур туманида энг иссиқ ҳарорат қайд этилган.
Об-ҳаво департаменти прогнозларига кўра, шаҳарда жазирама яқин орада давом этади ва ҳаво ҳарорати фақат кўтарилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда ёзнинг биринчи ойида об-ҳаво қандай бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter