Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон икки йиллик танаффусдан сўнг мунтазам халқаро парвозларни тиклади

Ҳиндистон икки йиллик танаффусдан сўнг мунтазам халқаро парвозларни тиклади

Фото: «Financial Times»

Коронавирус пандемияси туфайли икки йил аввал Ҳиндистонда мунтазам халқаро авиаташувлар тўхтаб қолганди.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси баёнотига кўра, бугун, 27 мартдан Ню-Дели ушбу парвозларни тиклади. Энди ҳафтасига 3,2 мингта авиарейс Ҳиндистонга ва яна шунча рейс мамлакатдан хорижга амалга оширилади.

Ҳиндистоннинг 6 та авиакомпаниясига ҳафтасига жами 1 466 та халқаро рейсни амалга оширишга рухсат берилди. Уларнинг самолётлари 43 йўналишда 27 мамлакатга парвоз қилади.

Бундан ташқари, 40 мамлакатнинг 60 га яқин авиакомпаниясига ёзги парвозлар даврида ҳафтасига Ҳиндистонга 1 783 та ҳамда хорижга яна шунча рейсни амалга оширишга рухсат берилди. Ёзги парвозлар жадвали 27 мартдан 29 октябргача бўлган даврни ўз ичига олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг