Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон армиясининг мамлакат шарқида Нагаленд штатида ўтказган махсус операцияси пайтида 14 киши, жумладан, 13 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб хабар берди 3-армия корпуси матбуот хизмати.
«Исёнчиларнинг эҳтимолий ҳаракати ҳақидаги ишончли разведка маълумотларига асосланиб, Нагаланд штати Мон округи Тиру тамунида операция ўтказиш режалаштирилганди. Ушбу ҳодиса ва унинг оқибатларидан чуқур афсусдамиз. Ўлим сабаблари юқори даражада ўрганилмоқда ва қонунга мувофиқ тегишли чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.
Aрмия ҳодиса натижасида бир неча аскар оғир яраланганини, бир аскар эса олган жароҳатларидан ҳалок бўлганини қайд этган.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, армия Нагаланд штатининг тақиқланган Миллий социалистик кенгаши аъзоларини пистирмага ўтказган, бироқ кўмир конида маҳаллий ишчилар уйига қайтаётган пикап машинасига янглишиб ўт очган.
Aрмия вакилининг The Hindu нашрига хабар беришича, тинч аҳоли қидирувдагига ўхшаш машинада келган ва тўхташ сўралганда «ҳамкорлик қилмаган». Отишма олти кишининг ҳаётига зомин бўлди. Aрмия вакиллари полициянинг келишини кутар экан, маҳаллий аҳоли тўпланиб, уларга ҳужум қилган. Тўқнашув натижасида оломондан ўқ узиши оқибатида бир аскар ҳалок бўлди, 3 нафари яраланди. Ҳарбийлар ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўт очганидан сўнг яна етти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, деди армия вакили.
Нагаланд бош вазири Нейфиу Рио ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва юқори даражадаги комиссия текширув ўтказишини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter