Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайит байрами куни пойтахтда автобуслар қатнови эрта тонгда бошланади

Ҳайит байрами куни пойтахтда автобуслар қатнови эрта тонгда бошланади

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август, якшанба куни нишонланади. Байрамни кўтаринки рухда ўтказиш, халқимизга муносиб шароит яратиш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан қатор чора-тадбирлар белгиланди.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан ҳам Ҳайит кунлари пойтахт аҳлига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида автобуслар 4:30дан йўналишларга чиқарилади.

Жомъе масжидлари атрофида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасадди ходимларининг 5:00 дан 8:00 гача навбатчилиги ташкил этилади. Жомъе масжидлари олдидан ўтувчи йўлларда ҳаракат вақтинча чекланган тақдирда автобусларни мазкур ҳудудга яқин, йўловчилар учун қулай бўлган йўллардан ўтказиш чоралари кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг