Ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнини смартфон эгаллайди
Данияда ҳайдовчиларнинг гувоҳномалари ўрнини смартфондаги махсус илова эгаллайди. Бу ҳақда «The Siver Times» газетаси хабар тарқатди.
Махсус мобил илова 2020 йил охирига бориб тўлиқ тайёр бўлиши кутиляпти.
Дания молия вазирлиги маълумотига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси мобил иловада тақдим этилувчи биринчи расмий ҳужжатга айланади. Шу билан бирга, оддий гувоҳномалар ҳам бекор қилинмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter