Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳашар қаерда ва қандай ўтказилади?

Ҳашар қаерда ва қандай ўтказилади?

Фото: «Xabar.uz»

Эртага Ийд Рамазон муносабати билан республикамиз бўйлаб ҳашар ўтказилади.

2018 йил 10 майда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 349-сон қарори эълон қилинганди. Хўш, ушбу ҳужжат орқали  ҳашарни ўтказиш ҳақида нималарни билишимиз керак?

Қарорда белгиланишича, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаси, бошқа бюджет ва ўзга ташкилотлар ходимларини, талабалар ва ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг барча ҳолатларига чек қўйилади. Бу туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, металл чиқиндилари ва макулатура йиғиш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, бошқа турдаги ишларга ҳам тааллуқли.

Ҳашар фақат ихтиёрий асосда ўтказилади. Унинг ташкилотчиси кимлигига қараб қўшимча талаблар белгиланади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлари эътибор берадиган жиҳат! Ҳашар қатнашчилари ишлайдиган ташкилот ҳудудининг ўзида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига риоя этган ҳолда ўтказилади. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш жойларини тартибга келтириш бўйича ишлар бажарилади. 

Қаерларда ҳашар ўтказиш тақиқланади?

Инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган  жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади. Автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ҳам шулар жумласидан.

Фуқароларни мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилади. Ҳар бир ҳолат бўйича жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида тегишли ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига зудлик билан маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг