Наврўз байрами ва Рамазон ойи олдидан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ҳукуматнинг жорий йил 4 мартдаги фармойишига асосан Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш мақсадида 2023 йил 11 март куни «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Бунда маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter