Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳақиқий» куз қачондан бошланади?

«Ҳақиқий» куз қачондан бошланади?

Фото: Xabar.uz

22 сентябрда кутилаётган кузги тенгкунлик билан Ернинг Шимолий яримшар (экватордан шимол) қисмида астрономик куз бошланади. Бу ҳақда Москва планетарийси матбуот хизмати хабар берди.

Шу санадан осмон сферасида Қуёш Жанубий яримшарга кўчади ва Шимолий яримшарда астрономик куз бошланиб, тунлар кунларга нисбатан узайиб боради.

Тақвимий куз кирганидан буён жазирама чекиниб, Ўзбекистонда ҳақиқий куз ҳавоси ҳукм сурмоқда. Фақат 18 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг баланд тоғларида илк қор ёғиб, дарё ва булоқ сувлари музлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг