ҲАМАС Исроил марказига ракета ҳужуми уюштирди
ҲАМАС Рафаҳ ҳудудидан Исроилнинг марказий қисмига камида 12 та ракета учирди. Бу Фаластин ҳаракатининг январь ойидан буён Тель-Авивга қилган илк йирик ҳужумидир.
Ҳужум учун жавобгарликни ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти – «Изиддин ал-Қассам» ўз зиммасига олди. Ҳаракат бу Исроилнинг Ғазодаги тажовузига жавоб эканини маълум қилган.
Тель-Авивдан ташқари бошқа шаҳар ва аҳоли пунктларида, жумладан Герзлия ва Петаҳ-Тиквада ҳам ҳаво ҳужумига қарши сиреналар ишга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter