Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳалок бўлган деб ҳисобланган футболчининг тириги чиқди

Ҳалок бўлган деб ҳисобланган футболчининг тириги чиқди

Фото: «bild.de»

Германиянинг «Шальке» клуби собиқ ҳимоячиси, 2016 йилда ҳалок бўлган деб ҳисобланган Хианник Камба тирик бўлиб чиқди. Бу ҳақда «Bild» хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, гўёки автоҳалокатда вафот этган 33 ёшли Камба Германиянинг Рур ҳудудида оиласи билан истиқомат қилмоқда. Таъкидланишича, футболчи суғурта компаниясидан тўлов ундириш мақсадида ўз ўлимини уюштирган бўлиши ҳеч гап эмас. Айни вақтда Германия прокуратураси ҳимоячининг қаллиғига нисбатан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. У эрининг ўлими ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланмоқда.

Камба —  «Шальке» тарбияланувчиси ва ёшлар жамоаси ўйинчиси. 2008 — 2015 йиллар давомида у Германиянинг қуйи дивизионларидаги клубларда тўп сурган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг