Ҳаж учун тўлов, танасидан игна топилган чақалоқ бўйича ёпилган жиноят иши, Қирғизистон чегарасидаги нохуш воқеа, «Uzbek Tigers» ғалабаси, Германияда теракт ва бошқа хабарлар
Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.
Сиёсат
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон фуқаросини отиб қўйишди
Айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон томони вакиллари ушбу ҳолатга аниқлик киритиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборишди.
Чегарада отилган Қирғизистон фуқароси юзасидан батафсил маълумот берилди
«Xabar.uz»га маълум қилишларича, аслида воқеа сал бошқачароқ бўлган. Қирғизистон фуқароси Ф.М. дастлаб Ўзбекистон ҳудудида эди.
Қирғизистон ТИВ чегарадаги ҳолат бўйича Ўзбекистонга нота йўллади
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси К.Рашидов Қирғизистон ТИВга чақирилди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Н.Абдураҳмонов элчини ҳодисадан хабардор қилди.
Жамият
Ваъдага вафо: қидирувдаги икки фуқаро оиласига қайтди
Кеча вилоят ҳокимиятида яна катта йиғилиш бўлди. Яна вилоят раҳбари, вилоят прокурори, вилоят ДХХ раҳбари, суд раиси, ИИБ бошлиғи ва бошқа раҳбарлар сўзга чиқиб, яна бир марта четда юрган ватандошларимизни юртга даъват қилишди.
Танасидан игналар топилган чақалоқ бўйича жиноят иши ёпилди. Аслида нималар бўлганди?
Шу билан мазкур ҳолат унут бўлгандек эди гўё. Чақалоқ уйига соғ ҳолатда қайтганининг ўзи барчасини унутишга сабаб бўлиши мумкин. Лекин танганинг бошқа томони ҳам бор. Игна ва сим бўлаклари гўдак танасига қандай кириб қолгани ҳақида ҳеч ким сўнгги маълумотни бермади.
2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи белгиланди
Зиёратчиларимизга муқаддас шаҳарларда жойлашган энг замонавий ҳамда барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Зиёратчилар нафақат меҳмонхоналарда балки, Мино-Муздалифа-Арафот водийларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ва тиббий хизмат билан таъминланадилар.
Фарғонада айрим банкларнинг мутасаддиларига нисбатан жиноят иши очилди
Юқорида тилга олинган банкларнинг вилоят филиаллари ёки Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармаси томонидан жойларда кредитларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тўлақонли мониторинг олиб борилганида юқоридаги каби нохуш ҳолатларга йўл қўйилмасди.
Андижонда боғча мудираси, бош ошпази, омбор мудири ишдан бўшатилди (видео)
2018 йилнинг 2 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Боғчада тушлик кечикди — болалар оч ухлаб қолди» мавзусидаги видеоматериал кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.
Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси раҳбари ҳаётдан кўз юмди
Б.Пирматов маълум вақт «Ёшлар» телерадиоканали «Давр» информацион дастурининг вилоятдаги мухбири сифатида фаолият кўрсатган. У сўнгги уч йилдан буён вилоят телерадиокомпаниясини бошқариб келаётган эди.
Тошкентда тирбандлик кўп кузатиладиган яна бир чорраҳа очиб юборилади
Ҳозирги кунда Тошкент ҳалқа автомобиль йўли — Заргарлик — Ҳамид Нуғмон кўчалари чорраҳасида тирбандлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига мутлақо қарши
Жорий йилнинг 14 март куни Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг ўқитувчиси Диана Еникеева билан содир бўлган аянчли ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлигида йиғилиш ўтказилган. Юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда олиб бориладиган ишлар белгилаб олинган.
Самарқандда «сохта капитан» ушланди (фото)
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Хусусий боғчаларни қуриш учун ер участкалари текин берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 5 апрель куни «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, нодавлат боғчаларни қуриш учун текинга ер участкалари тақдим этилади.
Диана Еникеева фожиаси ортидан Каттақўрғон тумани ХТБ мудири, 42-мактаб директори ишдан бўшатилган
Фуқаро Комил Жалилов фожиавий ҳалок бўлган каттақўрғонлик 23 яшар ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган. У мазкур мурожаатига Самарқанд вилояти прокуратурасидан берилган жавобни «Facebook»даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида эълон қилди.
Таълим
Тошкентда Сежонг университети филиали очилади
Сентябрдан Тошкентда яна бир Жанубий Корея университети филиали иш бошлайди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Академик лицейларнинг бошқа ҳудудлардан келган ўқувчилари уч маҳал имтиёзли овқатлантирилади
Ижара асосида яшайдиган ўқувчилар уларнинг ота-оналари мурожаатларига асосан фақат бир маҳал, яъни тушлик овқатланишдан фойдаланишлари ҳам мумкин. Бунда бир ойга тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бўлади.
Маданият
Эксклюзив: Дилсўз билан дуэт айтган Синан Ўзен Ўзбекистонда! (видео)
Ўзбекистон ва Туркия санъати янги-янги ришталар билан уланмоқда. Туркиялик машҳур санъаткор Синан Ўзен юртимизга ўзига хос лойиҳа билан ташриф буюрди. Аммо қандай лойиҳа эканлигини сир тутмоқда.
Спорт
«Бошқарувга лойиқ эмас» — «Сўғдиёна» бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Қўшимча қилинишича, «Сўғдиёна» клубида молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Мураббийлар штаби ва барча футболчиларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида бериб борилмоқда.
«Локомотив» футболчиси Икром Алибоев 4 ўйинга дисквалификация қилинди
Мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида ҳар икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.
«Пахтакор»ни мағлуб этган «Бухоро» яна катта миқдорда жаримага тортилди
«Бухоро» — «Пахтакор» ўйини учун стадионга ташриф буюрган мухлислар аввалига учрашувни бошқариб бораётган ҳакамни, кейинроқ эса «Пахтакор» футбол клубини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга урди»
Дангаса Месси. У ҳаммадан кам югуради
Месси майдонда ҳаракатланадиган футболчилар орасида фақатгина «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Эрик Байидан кўпроқ югурган. Франциялик ҳимоячининг ўртача кўрсаткичи дақиқасига 88,2 метрни ташкил этади.
С1 гуруҳи: «Uzbek Tigers» Венесуэла жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади
Термиз шаҳридаги «Алпомиш» спорт саройида Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумида иштирок этаётган «Uzbek Tigers» Венесуэланинг «Venesuela Caciques» жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.
Дунё
Дунёдаги энг қиммат дори неча пул?
Компания вакилларининг маълум қилишича, битта кўзни «Luxturna» билан даволаш 425 минг долларга тушади ва бу Америка озиқ-овқат ва доривор воситалар сифатини назорат қилиш маъмурияти ген терапияси учун берган биринчи рухсатномадир.
Саудия Арабистони Қатарни ўзидан «узиб» қўймоқчи
Каналнинг узунлиги 60 километр бўлади. Канал Саудия Арабистони қирғоқлари узлуксизлигини таъминлаб, савдо ва туризмни ривожлантиришга ёрдам беради.
Германияда йўловчилар устига фургон ҳайдалди, қурбонлар бор
Полициянинг дастлабки ахборотига кўра, қарийб 30 киши жароҳатланган. Қурбонларнинг аниқ сони ҳақида ҳали маълумот берилмаган.
Германияда юз берган ҳодиса теракт сифатида баҳоланмоқда (видео)
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 50дан ортиқ инсон жароҳатланган.
Тавсия қиламиз
Яқин жўрамиз тўй қилаётган эди. Иқтисодчи ўртоғим Мирғани билан тўйхонага йўл олдик. Мирғани қурғур зўр иқтисодчи. Аммо жуда эзма, ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қилавериб, миянгизни қоқиб қўлингизга беради.
Экстремистик оқимнинг «қўлбола» аъзолари
Зуваласи зулм лойига қорилган «жиноят иши»ни баён қилиб ўтирмадик, зеро, қилмишларини «...дастлаб ўз оила аъзолари, яқин қариндошларини ислом динига киритиб(?!)... ўтказилаётган тўйлар, ҳар хил маросимларни бидъат ҳисоблаб(!), асрлар давомида шаклланиб келган урф-одатларимизни писанд қилмай... аёлларини ҳижобда юришга мажбур қилиб... тўйларда ароқ ичмаслик...»ка даъват қилишдан «бошлаган» шўрликларнинг «жиҳодчига» айланмаслиги табиийдек гўё...
Амир Темур туғилганида... ўзга сайёраликлар келганми?
«XXI asr» газетасида «Амир Темур туғилганида... ўзга сайёраликлар келганми?» номли қизиқарли мақола эълон қилинди. Муаллиф — Фаррух Жабборов тарихий манбалар ёрдамида улуғ бобомизнинг туғилиши билан боғлиқ афсона ва ривоятларнинг нечоғли ҳақиқатга мос эканини аниқлашга уринади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter