Об-ҳаво: ҳафта давомида ҳароратнинг кескин ошиши кутилмаяпти
Республика Гидрометерология маркази бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Кеча мамлакатимиз аҳолиси куз кириб келганини ҳис қилди – Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди.
Айниқса бугун кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.
Икки кун давомида республикамиз ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди. Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади. Бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter