Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери отаси яхшиланаётганини маълум қилди
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси яхшиланмоқда, у кўзини очиб, атрофдагиларга қаради, дея хабар берди UFC чемпионининг менежери Али Абдул-Азиз.
Апрелнинг охирларида Абдулманноп Нурмагомедов Москвадаги клиникалардан бирига ётқизилгани тўғрисида хабар бергандик. Кейинчалик курашчининг ўзи «Instagram»да мазкур маълумотни тасдиқлади ва отаси ниҳоятда оғир аҳволда эканлигини маълум қилди. «РИА Новости»нинг ёзишича, Абдулманноп Нурмагомедовга пневмония ташхиси қўйилган, шундан сўнг у инсультни бошидан ўтказган.
«Ҳабиб жуда кучли, унинг оиласи ва отаси ҳам жуда кучли. У тузалмоқда, кўзини очди, атрофдагиларга қаради — бу яхши белги. Аҳволи яхшиланишига ишонамиз, лекин ҳаммаси унинг соғлигига боғлиқ. У яхшиланмоқда, биз бундан хурсандмиз», — дея Абдул-Азизнинг сўзларини келтирган ESPN.
Спортчи сифатида Абдулманноп Нурмагомедов самбо ва дзюдо бўйича Украина чемпиони бўлган. Унинг шогирдлари орасида самбо бўйича жаҳон чемпионлари ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter