Ҳабиб Нурмагомедов чемпионликка ким кўпроқ муносиб эканлигини айтди
Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазнда UFC чемпиони ким бўлишини тахмин қилди. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.
Россиялик спортчининг фикрича, америкалик Дастин Порье катта имкониятларга эга.
«У менга ютқазди, лекин яхши жанг ўтказди. Менга ютқазиб қўйгач, у яна ғалаба қозонди. Енгил вазнда деярли ҳамма баравар, лекин мен Дастинни устун деб биламан», — деди Нурмагомедов.
Шунингдек, Нурмагомедов ўзининг спортга қайтиш имкониятларини баҳолади. Унинг бундай режаси йўқлигини маълум қилди.
Порье фаолияти давомида ММАда 26 марта ғалаба қозониб, олти марта мағлуб бўлган, яна бир учрашув ўтказилмаган деб топилган. Нурмагомедов билан у 2019 йил сентябрда курашган. Россиялик спортчи бўғиш усулини қўллаб, ғалаба қозонган.
Нурмагомедов 24 октябрь куни UFC мусобақасида Жастин Гейтжи устидан ғалаба қозонгандан сўнг MMAдан кетишини эълон қилди. Россиялик спортчи енгил вазнда ташкилотнинг чемпионлик камарини уч марта ҳимоя қилиб, фаолиятидаги 29-ғалабасини нишонлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter