Ғузорда 42 ёшли эркак жасади топилгани юзасидан прокуратура баёнот берди
ОАВда «Ғузорда 42 ёшли эркак кўчадан ўлик ҳолда топилди. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлдирилганини айтмоқда» номли хабар чиқарилган.
Мазкур вазиятга Бош прокуратура эътибор қаратди.
Хабарда кўрсатилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Ғузор тумани прокуратураси томонидан қўшимча равишда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш устидан назорат ўрнатилган
Натижаси ҳақида хабар қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура олдинроқ Бухорода 13 ёшли қиз билан боғлиқ нохуш ҳолатга изоҳ берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter