Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бердимуҳаммедов Конституциядаги тақиққа қарамай парламент аъзоси этиб сайланди

Бердимуҳаммедов Конституциядаги тақиққа қарамай парламент аъзоси этиб сайланди

Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов янги ташкил этилган парламент аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда «Watan habarlary» хабар берди.

Бердимуҳаммедов 29 март куни бўлиб ўтган сайловда 100 фоиз овоз олган ва унга юқори палатада қонун чиқарувчи сифатида янги лавозим берилган. 

Давлат оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, «сайловлар Туркманистоннинг демократик тараққиёти ва миллий лидери томонидан амалга оширилган қатъиятли ислоҳотларнинг ғалабасининг яққол далилидир».

2020 йил cентябр ойида конституцияга киритилган ўзгартишлар натижасида парламент икки палатали бўлган эди. Бу сайлов шундан бери Халқ Кенгаши учун биринчи сайлов бўлди.

Рўйхатдан ўтган 112 нафар номзодлар юқори палатадаги 48 ўринга даъвогарлик қилган, ва «мустақил» маҳаллий кузатувчилар томонидан кузатилган. Шунингдек, юқори палатанинг саккиз аъзоси сайланган Бердимуҳамедов томонидан тайинланади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Республикаси Кониституцияси 73-моддасига кўра «президент Туркманистон Миллий Кенгашининг аъзоси ёки депутати бўлиши мумкин эмас».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг