Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг илмий асарлари кўргазмаси билан танишди

Музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари — илмий асарлари кўргазмаси билан танишди, деб хабар бермоқда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу китоблар мамлакатимиз илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотган. Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари — «Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар», «Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси», «Барҳаёт афсона», «Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи» номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентига мамлакатимизда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter