Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистонлик эркак ўзидан 11 ёш катта хотинини уриб ўлдириб қўйди

Гулистонлик эркак ўзидан 11 ёш катта хотинини уриб ўлдириб қўйди

Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 39 ёшли С. Х. ўзидан 11 ёш катта хотини З. Ш.нинг умирига зомин бўлди. 

Шаърий никоҳ асосида яшаб келган жуфлик 2020 йилнинг 15 сентябрь куни алламаҳалгача спиртли ичимлик истеъмол қилишади. Айни жараёнда икки ўртада жанжал чиқиб, эркак аёлнинг  турли жойларига қўли билан уриб тан жароҳати етказади. Не фожеаким, аёл олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, ҳолат бўйича Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси  3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилик бўйича Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг