Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Гулистон-Тошкент-Чиноркент» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

«Гулистон-Тошкент-Чиноркент» йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилди

Энди Гулистон шаҳридан Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги Чиноркент бекатигача тез юрар электропоезд қатнайди.

Ушбу замонавий транспорт воситаси 586 ўриндиқли бўлиб, тик турган йўловчилар билан бирга мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Қайд этилишича, электропоезд Гулистондан Чиноркентгача бўлган масофани 3 соат 30 дақиқада босиб ўтади.

  • Йўл ҳақи Гулистондан Тошкентгача 20 минг сўм, Гулистондан Чиноркентгача катталар учун 40 минг сўм, болалар учун эса 23 минг сўм.

Тўловни АТТО транспорт картаси орқали ёки темирйўл чиптахоналаридан амалга ошириш мумкин.

Электропоезд ҳар куни қатнайди. Унинг ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • Гулистондан жўнаш: 06:11;
  • Чиноркентдан қайтиш: 15:43.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг