Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон бозорида ёнғин содир бўлди

Гулистон бозорида ёнғин содир бўлди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 20 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида жойлашган бозорда ёнғин келиб чиққан.

«Telegram»даги «Sirdaryo xabarlari» каналининг хабар беришича, ёнғинга электр қисқа туташуви сабаб бўлган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибининг саъй ҳаракатлари натижасида  бино атрофида жойлашган 150 тадан ортиқ савдо дўконларининг жами 3000 кв.метрдан ортиқ майдони ҳамда савдо дўконларидаги товар моддий бойликларининг асосий қисми ёнғиндан асраб қолинган.

Ёнғин газлама сотиладиган дўконларда содир бўлган. Ҳозирда бахтсиз ҳодиса бартараф этилгани маълум қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг