Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонга ўт кетди

Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонга ўт кетди

Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

Бугун, 3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг