Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда янгилик жорий қилинди

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда янгилик жорий қилинди

Назарий ва амалий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун тегишли ташкилотларга сарсон бўлиб боришларига ҳожат қолмади. 

My.gov.uz орқали бу жараён янада осон ва қулай бўлди!

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олинг.

my.gov.uz орқали тез, қулай ва замонавий бўлган ушбу имкониятдан фойдаланиб, вақтингизни тежанг. Аризани исталган вақтда бир нечта тугмаларни босиш орқали осон тўлдиринг.

Ҳатто мурожаатингиз ҳолатини ҳам реал вақтда кузатиб боришингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг