Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грузия Россияга автомобиль экспорт ва реэкспорт қилишни тақиқлади

Грузия Россияга автомобиль экспорт ва реэкспорт қилишни тақиқлади

Грузияда 26 сентябрдан Европа Иттифоқдан Россия ва Беларусга автомобилларни экспорт ва реэкспорт қилишга тақиқ кучга кирди.

Қарор август ойи бошида қабул қилинган эди. Бунга ўхшаш қоидалар Америка автомобилларига ҳам тегишли.

Чоралар Европа Иттифоқининг Россияга двигатели ҳажми 1900 куб метрдан ортиқ бўлган автомобилларни олиб киришни тақиқловчи 11-санкция пакетига мувофиқ амалга оширилди. Шунингдек, барча электр ва гибрид автомобилларни ҳам экспорт ва реэкспорт қилиш тақиқланган.

Маълумот учун, Грузия автомобиль ишлаб чиқармайди, лекин уларни фаол равишда импорт қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг