Греция Leopard танкларини Украинага топширишдан бош тортди
Греция модернизация қилинган Leopard 2А6 танклари ва Россияда ишлаб чиқарилган S-300 зенит-ракета комплексларини Украинага беришдан бош тортди. Бу ҳақда Греция миллий мудофаа вазири Николаос Панагиотопулос 5 апрель куни парламентнинг миллий мудофаа ва ташқи ишлар бўйича доимий комиссияси йиғилишида маълум қилди,
«Греция Leopard 2А6 ни Украинага юбормайди. Греция бир нечта пиёда жанговар машиналар жўнатди, яна бир нечтасини юбориш керак. Турли калибрдаги ўқ-дорилар жўнатилди. Агар ўзимизда ортиқча бўлса, ёрдам берамиз», дейди Греция мудофаа вазири.
Николаос Панагиотопулоснинг айтишича, 6 апрель куни Украина мудофаа вазири ҳарбий таъминот масаласида Грецияга ташриф буюради.
«Эртага Украина мудофаа вазири келади. Ўйлайманки, учрашув кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлади. Улар биздан нималарни сўраши, биз эса уларга нималар беришимиз ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалади. Бизнинг позициямиз илк дақиқалардан аниқ. Биз қўлимиздан келганини берамиз. Лекин ўз миллий хавфсизлигимиз учун мудофаа салоҳиятимизни заифлаштирадиган нарсани бермаймиз», – деган вазир.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг январь ойида Греция бош вазири Японияга ташрифи чоғида Греция Украинага Leopard 2 танкларини етказиб бермаслигини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter