Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гўшт ортидаги фирибгарлик

Гўшт ортидаги фирибгарлик

Фото: «Minsk.market-fmcg.ru»

12 сентябрь куни 23 ёшли Х.М. Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Аризага кўра жорий йилнинг июнь-июль ойларида таниши 31 ёшли Ф.Э. ундан 12 бош қорамолни гўшт ҳисобида жами 135 млн сўмга баҳолаган. Пулини 2020 йил июль ойи охирига қадар беришга ваъда берган. Бироқ келишилган пулни ҳозирга қадар бермасдан келаётганлиги маълум бўлди. Аризачи унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг