Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гонконгда уйқучилар учун махсус автобус қатнови йўлга қўйилди (видео+фото)

Гонконгда уйқучилар учун махсус автобус қатнови йўлга қўйилди (видео+фото)

Фото: «Apnews.com»

Гонконгда транспорт компанияси ухлаб олмоқчи бўлган аҳоли учун беш соатлик автобус қатновини йўлга қўйди. Маршрутнинг узунлиги 76 километр бўлиб, беш соат йўл юрилади. Битта чипта нархи 13 – 51 долларгача, дея хабар бермоқда AP.

Ulu Travel менежерининг сўзларига кўра, бундай хизмат кўрсатиш ғоясини унга иш ва уйқусизлик туфайли стрессдан қийналаётган дўсти таклиф қилган. Эркак фақат жамоат транспортида ухлай олишини айтган. Гонконгда эса бундай одамлар талайгина.

Сафар чоғида автобус шаҳарнинг манзарали жойларида бир неча марта тўхтаб ўтади. Хусусан, йўловчилар Лантау ороли ва Гонконг аэропорти яқинидаги ҳудудларда эсдалик учун суратга тушадилар.

Биринчи автобус 16 октябрь куни йўналиши бўйлаб жўнаб кетди. Салонда бўш ўриндиқлар умуман қолмади. Сафар давомида йўловчиларга қулоқлари учун шовқиндан сақловчи матохлар ва кўзлари учун ёруғликдан ҳимоя қилувчи ниқоблар берилди. Бундан ташқари, йўлда ухлашни яхши кўрадиганларнинг кўпчилиги ўзлари билан адёл, ёстиқ ва ҳатто шиппак олиб кетишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг