Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғофур Раҳимов янги лавозимга сайланди

Ғофур Раҳимов янги лавозимга сайланди

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ташкилий масала кўриб чиқилган ва унда Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланган.

Хабарга кўра, ҳозирда Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент ҳамда Зиёвуддин Хожиниёзов вице-президент вазифаларига сайланишган.

Ғофур Раҳимовни халқаро фаолияти орқали эслаш мумкин. У узоқ йиллар давомида Халқаро ҳаваскорлар бокс уюшмасининг (AIBA) раҳбари бўлиб ишлаган. Унинг даврида ўзбек боксчиларининг муваффақияти довруқ қозонган.

У 2018 йилда Москва шаҳрида бўлиб ўтган AIBA Конгрессида 2022 йилгача AIBA президенти этиб қайта сайланганди. Бироқ орадан бир неча ой ўтиб, Ғофур Раҳимов истеъфо берган. AIBA расмий сайтида эълон қилинган баёнотда у сўнгги вақтларда унга нисбатан уйдирма, сиёсий босимлар ва туҳматлар ёғилаётганини, ўзини ҳеч қачон бокс ривожидан устун қўймаслигини, шу сабаб лавозимдан кетаётганини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг