Ғиждувондаги оилавий жанжалда эркак 25 яшар хотинининг қотилига айланди
20 май куни Ғиждувон туманида яшовчи Б.М. (1991 й.т.) ўзи яшаб келаётган уйда турмуш ўртоғи З.С.ни (1994 й.т.) рашк туфайли ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бўйин қисмидан бўғиб, қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Б.М. тегишли процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter