Индонезияда улкан илон аёлни ютиб юборди
Индонезияда Фарида исмли 50 ёшли аёл 6 метрли улкан илоннинг қурбонига айланди.
Қайд этилишича, аёл сабзавот сотиш учун ўрмон оралаб юрган. Марҳумнинг турмуш ўртоғи рафиқаси кечаси қайтиб келмаганидан хавотирланиб, қўшнилари билан бирга қидирув ишларини бошлаган. Эртаси куни буталар орасидан қорни бўртиб турган олти метрли улкан питонни топдилар.
Қишлоқ аҳолиси судралиб юрувчини ўлдиришди, аёл унинг ошқозонидан чиқди.
Бу Индонезияда питонларнинг одамларга биринчи ҳужуми эмас. 2022 йилда Суматра оролидаги Жамби провинциясида 50 ёшли Жара исмли аёлни ҳам илон бутунлигича ютиб юборганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter