Гейтс асосий бойлигини қаерга сарфлашини айтди

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ўз пулларининг аксарият қисмини Африкани ривожлантиришга сарфлайди. У Африка иттифоқи йиғилишида қатнашди.
«Ўз пулларимни хайрияга сарфлашимни яқинда айтгандим. Унинг катта қисми шу ерда, Африкадаги муаммоларга кўмак учун сарфланади», — деди Гейтс.
Африкага пуллар Gates Foundation хайрия жамғармаси орқали ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс келгуси 20 йил давомида бойлигининг 99 фоизини хайрияга сарфлашини маълум қилганди. Шундан сўнг Гейтс хайрия жамғармаси 2045 йил 31 декабрида ёпилади. Йигирма йил мобайнида 200 млрд доллардан кўпроқ маблағ хайрия қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter