Билл Гейтс Трамп президентлиги борасида нохуш фикр билдирди
Агар Доналд Трамп бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, бутун Қўшма Штатлар бизнес муҳити катта ноаниқликка дуч келади.
Бу ҳақда Microsoft асосчиси Билл Гейтс Bloomberg агентлигига берган интервьюсида айтди.
Унинг фикрича, Америка сиёсатини башорат қилиш, шунингдек, ким ғалаба қозониши ва бўлажак ўзгаришлар қанчалик муҳим бўлиши ҳақида башорат қилиш қийин.
25 июнь куни Reuters хабар беришича, Доналд Трампнинг маслаҳатчилари Кейт Келлог ва Фред Флейтс унга Украина можаросини ҳал қилиш режасини тақдим этган. Бу режага кўра, Украина Россия Федерацияси билан тинчлик музокараларига киришган тақдирдагина кўпроқ Америка қуролларини олишни назарда тутади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter