Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиялик ўн минглаб сайёҳлар зудлик билан Испанияни тарк этишади

Германиялик ўн минглаб сайёҳлар зудлик билан Испанияни тарк этишади

Фото: «Yandex»

Қарийб 40 мингдан зиёд немис сайёҳлари яқин ҳафталарда Балеарс ороллари ва Испаниянинг бошқа ҳудудларини тарк этиши зарур, дея хабар берди «Tourprom».

Сабаби — коронавирус билан касалланиш ҳолати кўпайгани боис хавфсиз мамлакатлар рўйхатидан чиқарилди. Германия ҳукумати ўз тавсияларини қайтадан кўриб чиқиб, сайёҳларга ушбу давлат ҳудудига боришни маслаҳат бермаяпти. Фақат Канар ороллари бундан мустасно.

Бундан ташқари, Испаниядан келганларнинг ҳаммаси COVID-19га тест топшириши ва натижаси чиққунча карантинда бўлиши ёки 48 соат давомида қилинган таҳлилнинг манфий натижалари ҳақида маълумотнома тақдим этишлари шарт.

Германия туроператорлари ушбу қарор туфайли Испанияга парвоз қилиш дастурларини бекор қилишди. У ерга кетиб бўлган сайёҳлар эса муддатидан олдин қайтиб келишлари мумкинлиги айтилмоқда. Яқин кунларда парвоз қилишни режалаштириб юрганлар эса бошқа йўналишларни танлаш имкониятига эга.

Аввалроқ Испанияни хавфсиз мамлакатлар рўйхатидан Буюк Британия ўчириб ташлаганди. Шу боис Балеарс ороллари ва бошқа курортлар мавсумни муддатидан олдин тугатишига тўғри келади. 400 га яқин меҳмонхона аллақачон ёпилганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг