Германияда 10 кишини яшин урди
Дрезден (Германия, Саксония федерал ери)да камида 10 кишини яшин урди. Бу ҳақда шаҳар ёнғинга қарши кураш хизматига асосланиб, DPA агентлиги хабар берди.
Тўрт кишининг жароҳати жиддий, уларнинг икки нафари жонлантириш бўлмига ётқизилган, яна олти киши эса оёқ-қўллари увишиб қолганидан шикоят қилган. Чақмоқ одамлар яширинган рестораннинг айвони металл устунига келиб ургани тахмин қилинмоқда.
Германиянинг қатор ҳудудларида ёмғир аралаш кучли шамол ва чақмоқ ҳодисалари кузатилди, айрим жойларни сув босган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter