Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия ташқи ишлар вазири дунё бўйлаб ёлғон ахборотга қарши кураш йўлини айтди

Германия ташқи ишлар вазири дунё бўйлаб ёлғон ахборотга қарши кураш йўлини айтди

Фото: «Xabar.uz»

Дунёда беқарорлик, ахборий хуружлар ҳамда дезинформация авж олган бир пайтда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўз зиммасига улкан масъулиятни олмоғи талаб этилади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Боннда шаҳрида бўлиб ўтаётган глобал медиафорум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида қайд этди, деб хабар бермоқда мазкур анжуманда иштирок этаётган «Xabar.uz» мухбири.

Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари иштирокидаги илмий амалий анжуман бугун,  20 июнь куни бошланди. Йирик анжуманда оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир долзарб масалалар муҳокама этилмоқда.

«Афсуски, бугун бутун дунёда сўз эркинлигини чеклаш, ОАВ вакилларини таъқиб қилиш, ҳатто улар жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатлар давом этмоқда. Таъқиб ва тазйиқларга қарамай, жасоратли журналистлар жамоатчиликка ҳақиқатни етказиш йўлида матонат билан фаолият юритмоқда. Биз сўз эркинлиги қадрияти йўлида жасорат ва юксак эътиқод намунасини кўрсатаётган журналистларга ташаккур айтамиз. Зеро, мустақил оммавий ахборот воситалари жамиятда ҳисобдорликни таъминлаш орқали демократик қадриятларни ҳимоя қилади», – деди Германия бош дипломати ўз чиқишида.

А.Бербокнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага босқини давом этаётган ҳозирги кунларда ҳақиқатни яширишга қаратилган кампания – дезинформациянинг хатари ошиб бормоқда. Бу эса холис, объектив ҳамда ҳаққоний журналистиканинг роли ва аҳамияти нақадар катта эканини яна бир карра тасдиқламоқда.

Германия ташқи ишлар вазири дунё бўйлаб, хусусан, Россия, Афғонистон, Беларусь каби мамлакатларда мустақил ҳамда холис журналистикани кучайтириш орқали дезинформация кўламини камайтириш мумкинлигини қайд этди.

DW томонидан, Германия ташқи ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилган илмий-амалий анжуманда «тўртинчи ҳокимият фаолиятини глобал дунё талабларига мувофиқлаштиришга доир масалалар муҳокамаси давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг