Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия канцлери: Ҳалигача лампали телевизоримни кўраман

Германия канцлери: Ҳалигача лампали телевизоримни кўраман

Шолцнинг қора портфели.

Фото: 24 Канал

Германия канцлери Олаф Шолц ҳалигача лампали телевизорини ишлатишини айтди. Бу ҳақда Bild ёзди.

«Бу қурилма ҳойнаҳой Шолцнинг севимли портфели билан тенгдош бўлса керак», — деб ёзишмоқда журналистлар.

Шолцнинг эски телевизори борлигини Дрездендаги тадбирда ҳамма билиб олди. Бу тадбирнинг қайноқ мавзуларидан бири нега немислар электромобилларни сотиб олишга қизиқмаслиги ҳақида эди.

Германия канцлери телевизори эски бўлгани билан, яхши ишлаётганига урғу берди. Ҳар сафар янги телевизор чиққанини кўрса, барибир бундан ҳам янгиси чиқади деган хаёл билан хариддан ўзини тийишини айтди. Шолцнинг назарида, бошқа немислар ҳам у каби фикрлашади, электромобиллар тала-тала бўлмаётгани шундан. Аммо у юртдошларини «таваккал қилиш»га чақирди.

Шолц 2022 йил сентябрида қўлидаги қора портфелни сотиб олганига 40 йил бўлганини айтганди. Унда кўзойнаги, газета ва қоғозларни олиб юраркан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг