Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гематогенга қайси ҳайвоннинг қони қўшилади?

Гематогенга қайси ҳайвоннинг қони қўшилади?

Фото: «Rambler»

«Гематоген» грек тилидан таржима қилинганда «қондан яралган» деган маънони англатади. «Рамблер» тўйимли батончик таркибига қайси жонивор қони қўшилишини маълум қилди.

Гематоген 1890 йили Швейцарияда кашф этилган бўлиб, буқа қони ва тухум сариғи қоришмасидан ҳосил қилинган. Ўша вақтларда у «Гоммель гематогени» деб аталган. Собиқ Иттифоқ даврида болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қонда темир миқдорини ошириш ҳамда ярадор аскарларга тезроқ тикланиши учун берилган. Муайян вақтгача гематоген ҳарбийлар таомномасининг мажбурий таркибий қисми ҳисобланган.

1920 йилларда Собиқ Иттифоқ ўзининг гематогенини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Кўпинча уни гўшт фабрикаларида буқани сўйган заҳоти тайёрлашиб, фақат дорихоналарда сотишган. Ҳозир ушбу тўйимли батончикни ишлаб чиқариш билан ўнлаб компаниялар шуғулланишади. Уларни ҳатто оддий озиқ-овқат дўкони расталарида ҳам топиш мумкин.

Авваллари гематоген таркибида альбуминдан ташқари қуюлтирилган сут, қанд, ванилин ва глюкоза сиропи ҳам бўлган. Энди замонавий тадбиркорлар ҳар хил таъмли гематогенларни ишлаб чиқаришмоқда — ёнғоқли, қуруқ мевали, шоколадли ва ҳоказо.

Альбумин батончикнинг бор-йўғи 5 фоизини ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда шифокорлар гематогенга десерт сифатида қарашни ва кунига иккитадан ортиқ емасликни маслаҳат беришмоқда. Барибир темир моддаси организмга гўшт каби маҳсулот ёрдамида киргани маъқул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг