Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғазода инсонпарварлик ёрдами беш кишини ҳалок қилди

Ғазода инсонпарварлик ёрдами беш кишини ҳалок қилди

Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилиши чоғида камида беш киши ҳалок бўлди.

Al Hadath телеканалига кўра, яна бир неча киши жароҳатланган. Қайд этилишича, самолётлардан тушган қутилар «бир жойда тўпланиб, ёрдам кутаётган фаластинликлар бошига тушган».

Бу сафар Ғазонинг шимолий қисмига қайси давлат самолётлари гуманитар ёрдамни ҳаво орқали етказгани ҳақида маълумот йўқ.

Қайд этилишича, блокададаги Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами нафақат қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали, балки авиация ёрдамида ҳам амалга оширилмоқда. Миср, Иордания, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва Франция каби бир қанча давлатлар ҳаво орқали ёрдам операцияларида иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг