Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ, «свет» ва иссиқликсиз ўтаётган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши зарур

Газ, «свет» ва иссиқликсиз ўтаётган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши зарур

Кейинги кунларда республика бўйлаб электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларга бўлаётган аҳолининг эътирозлари сабаб «Юксалиш» УМҲ масъул давлат идораларига ўзининг қатор таклифларини ишлаб чиқди.

Ҳаракатга кўра, мазкур таклифлар фуқароларнинг бу борадаги фикрларига таяниб ишлаб чиқилган.

Унга кўра, биринчидан, белгиланган ҳароратдаги иссиқлик, иссиқ сув, электр энергияси ва газ (шу жумладан, ҳисоблагичлари бўлмаган истеъмолчилар) таъминланмаган барча кунлар учун аҳоли билан қайта ҳисоб-китоб қилиш керак.

Иккинчидан, Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати ҳақида ахборот бериши мақсадга мувофиқ: навбатдаги энергетика инқирози нима учун юз берди, улар бу муаммони қандай ҳал қилмоқда, бундай ҳолат яна такрорланмаслиги учун нималар қилинмоқда? Ҳукуматнинг энергетика соҳасидаги стратегияси эълон қилиниши керак.

Учинчидан, энергосамарадорликни ошириш, муқобил энергия манбаларига ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш учун зарур ташкилий ва инфратузилмавий шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш лозим.

Муқобил энергия манбаларининг кенг ривожланишига нималар тўсқинлик қилаётганлигини очиқ муҳокама қилиш учун экспертларни, давлат расмийларини таклиф қилиб, жамоатчилик фикрини ўрганиш зарур. «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати бу масалада мулоқот майдони бўлишга тайёр.

Тўртинчидан, қишнинг совуқ кунлари яна 2-3 ҳафта сақланиб қолишини инобатга олиб, қуйидаги тезкор чораларни кўриш таклиф этилади:

  • Барча вилоятлардаги COVID-марказлари, Тошкентдаги ётоқхоналар ишида тажриба бор. Заруратга кўра жойларда одамларга исиниш, телефон ва бошқа қурилмаларни зарядлаш, чўмилиш, овқат пишириш мақсадида келишлари учун иссиқ сув ва электр энергияси узлуксиз таъминланган иситиладиган хоналарни тайёрлаш;
  • Расмий маълумотларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш. Кунига камида бир-икки маротаба энергия тизими раҳбарлари жонли эфирга чиқишлари керак (телевидение, радио, интернет орқали), яъни вазиятни яхшилаш учун аниқ нима қилинганлиги, қандай бахтсиз ҳодисалар бартараф этилганлиги, қаерда муаммолар сақланиб қолаётганлиги ва уларни бартараф этиш муддатлари ва кўрилаётган чоралар ҳақида брифинглар ўтказиши керак;
  • Фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун кўп функцияли колл-марказни ишга тушириш. Айни кунларда тегишли масъул тузилмаларнинг «Ишонч телефони»да жиддий камчиликлар мавжуд бўлиб, линиялар ҳаддан ташқари юкланганлиги ёки оддийгина жавоб берилмаётганлиги маълум.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг