Газ ишлаб чиқариш пасайди ва солиқлар тушуми камайди
Газ ишлаб чиқариш пасайиши ва импорт ортиши ҳисобига билвосита солиқлар тушуми камайган.
Ўзбекистон 1000 метр куб газни 160 доллардан импорт қилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида UzGasTrade компаниясига 1 трлн сўм ҚҚС тўлови қайтариб берилган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи ярим йилликда 5,2 млрд метр куб газ импорт қилган. Шунинг ҳисобига 1,3 трлн сўм акциз солиғи олинмаган. Чунки табиий газ импортига 0 фоизлик ставка қўлланилади.
Олти ойда 13,7 млрд метр куб газ ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,4 млрд метр куб кам. Шунинг ҳисобига 104 млрд сўмлик акциз солиқлари кам тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter