Ғарб мамлакатлари БМТ ХКнинг Ҳания ўлдирилиши бўйича баёноти лойиҳасини блоклади
АҚШ, Британия ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия томонидан киритилган матбуот учун баёнот лойиҳасини блоклади. Унда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши қораланган эди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ираваний маълум қилди.
«Исроилнинг ваҳший хатти-ҳаракатини қоралаш мақсадида Россия таклиф қилган матбуот учун баёнот лойиҳаси Қўшма Штатлар, Буюк Британия ва Франция томонидан блокланди», — деди Эрон вакили БМТ ХК йиғилишида.
Аввалроқ, Исмоил Ҳания ўлдирилиши ҳамда Исроилнинг Байрутга ракета зарбалари беришига жавобан Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter