Гапирадиган тўтиқуш эгасини ўлимдан сақлаб қолди
Австралиянинг Брисбен шаҳрида яшовчи Антон Нгуен гапирадиган тўтиқушининг шарофати билан ёнғиндан омон қолди, деб ёзади «ABC News».
Фалокат кечаси, уй эгаси ухлаётган вақтда бошланган.
«Мен тўтиқушим Эрикнинг шовқин-суронидан уйғониб кетдим ва тутун ҳидини сездим. Тўтиқушни қўлимга олиб, эшикни очдим. Уйнинг орқа тарафига қарасам, ёнғин бошланибди», — дея сўзлаб берди Нгуен.
Шундан сўнг Австралия фуқароси тўтиқуши ва керакли буюмларини олиб, уйни тезда тарк этган. Унинг таъкидлашича, ёнғинга қарши сигнализацияни эшитмаган.
Қутқарув хизматининг маълум қилишича, тўтиқуш баланд товушда исмини айтиб австралияликни хавфдан огоҳлантирган, тутун детектори ишга тушишидан олдин уй эгасини уйғотишга муваффақ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter