Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Футбол оламидаги энг қиммат ҳужумчи ким экани очиқланди

Футбол оламидаги энг қиммат ҳужумчи ким экани очиқланди

Transfermarket интернет портали дунёнинг энг қиммат ҳужумчилари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Aнглиянинг «Манчестер Сити» клубининг норвегиялик форварди Эрлинг Холанд эгаллади. Биринчи ўринни норвегиялик билан франциялик «ПСЖ» футболчиси Килиан Мбаппе бўлишди. Кучли учликни «Реал»дан Винисиус Жуниор (150 миллион евро) якунлади.

Холанд Aнглиянинг «Манчестер Сити» клубининг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. У барча мусобақаларда 52 та ўйинда қатнашиб, 52 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Қайд этиш жоиз, бу норвегияликнинг Aнглия Премер-лигасидаги (AПЛ) дебют мавсуми эди.

31 август куни норвегиялик форвард Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФA) талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг