Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Милан» ҳужумчиси бедарак йўқолди

«Милан» ҳужумчиси бедарак йўқолди

Швециянинг «Норчепинг» клубида ижара асосида тўп сураётган «Милан» ҳужумчиси Эмил Робак бедарак йўқолди. Бу ҳақда  Corriere della Sera нашри хабар бермоқда.

Қариндошлари ва клуб вакиллари футболчининг сўнгги 14 кун ичида қаерда эканлиги ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

Футболчи машғулотларга келмаяпти ва у билан боғланиб бўлмаяпти.

«Мен у билан ҳаммаси жойида эканини билишга уриняпман. Робакка кўп марта қўнғироқ қилишга уриндим, лекин бунинг имкони бўлмади. Унинг қайтишига умидимни йўқотмайман», деди «Норчепинг» спорт директори Тони Мартинссон.

«Милан»нинг Швеция клуби билан ижара шартномаси ноябр ойи бошида тугайди, шундан сўнг 20 ёшли футболчи Италия жамоасига қайтиши шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг