Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Милан» «Интер»ни кубок ва треблдан маҳрум қилди

«Милан» «Интер»ни кубок ва треблдан маҳрум қилди

Фото: Yahoo Sports

Италия кубоги ярим финали жавоб ўйинида «Милан» «Интер»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, треблга эришиш имкониятидан маҳрум қилди. «Интер» энди бор кучини мамлакат чемпионлиги ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишга қаратади.

«Милан»га кубок финалида «Болоня» рақиб бўлиши мумкин. Бугун ўтадиган иккинчи ярим финал учрашувида «Болоня» ўз майдонида «Эмполи»ни қабул қилади. Биринчи учрашувда болоняликлар  сафардан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишганди.

Италия кубоги. Ярим финал

Интер — Милан 0:3 (Биринчи ўйин натижаси — 1:1)

Голлар: Йович 36, 49, Рейндерс 87.

Интер: Мартинес, Биссек, де Вриж, Бастони, Дармиан (Корреа, 83), Барелла (Фраттези, 53), Асллани, Димарко, Мхитарян, Мартинес, Тареми (Арнаутович, 53).

Милан: Менян, Томори Габбиа (Тиа, 59), Павлович, Ҳиминес, Фофана, Рейндерс (Фелиш, 87), Эрнандес (Бартезаги, 88), Пулишич, Леау, Йович (Абраҳам, 78).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг