Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остон Ўрунов ва Ҳожимат Эркинов легионерга айланишди

Остон Ўрунов ва Ҳожимат Эркинов легионерга айланишди

Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар ҳужумкор ярим ҳимоячиси яна легионерга айланишди.

Эроннинг «Персеполис» клуби Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилди.

Футболчи эркин агент мақомида Теҳрон клуби билан шартнома тузди. У икки йил ичида 900 минг евро пул ишлаб топиши хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси вакили, ўтган мавсум якунини «Пахтакор» сафида ўтказган Ҳожимат Эркинов  эса фаолиятини БААда давом эттиради.

«Ал Ваҳда» клуби Эркиновни ўз футболчиси сифатида расман таништирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг