Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати ишга тушди
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати ишга тушди.
Унга кўра давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан:
- Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари маркази ёки ЙИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
- Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:
- суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда;
- рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.
Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Маъмурий регламент талабларига мувофиқ бўлганда, давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказилади.
Регламент талабларига номувофиқ бўлганда франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш рад қилинади, бу ҳақида ариза берувчини хабардор қиланади.
Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.
Маълумот учун, Фуқаролик кодексининг 863-моддасига мувофиқ комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси ёзма равишда тузилиши керак ва у шартномага мувофиқ лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахсни ёки якка тадбиркорни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олиниши керак. Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter