Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юк ва йўловчи ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади

Юк ва йўловчи ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади

2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Ушбу тартиб Ҳукуматнинг жорий йил 22 январда қабул қилинган «Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорга кўра, бу даврда:

  • электрон йўл варақалари Транспорт вазирлигининг «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимининг «Электрон йўл варақа» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ва юритилади;
  • электрон йўл варақалари автомобилда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан мустақил расмийлаштирилади;
  • йўл варақаларининг қоғоз шаклидан фойдаланишни чекламаган ҳолда унинг электрон кўринишига босқичма-босқич ўтилади;
  • электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди;
  • мазкур тизим платформасини яратиш, жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш учун манфаатдор ташкилотлар (миллий операторлар) танлов асосида жалб этилиши мумкин;
  • тизимдан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Автомобилда юк ва йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар учун электрон йўл варақалари тизими платформаси жорий этилиши назарда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг